Жаҳон | 18:20 / 14.03.2018
22591
2 дақиқада ўқилади

Британия Россия билан барча икки томонлама алоқаларни тўхтатмоқда

Фото: AFP

Британиялик юқори мансабли амалдорлар ва қироллик оиласи аъзолари Россиядаги футбол бўйича жаҳон чемпионатига бормайди. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй парламентдаги эшитувлар вақтида хабар берди.

Британия Россия билан мулоқотни бутунлай узишдан манфаатдор эмас, бироқ мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди, дея маълум қилди Тереза Мэй.

Шунингдек, Буюк Британия Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга Лондонга ташриф буюриш бўйича юборилган таклифномани бекор қилди.

Мэйнинг билдиришича, Буюк Британия Россия билан барча икки томонлама алоқаларни тўхтатмоқда.

«Бизда Россия билан муносабатларда жуда оддий ёндашув: «Ишон, лекин текшир». Биз Россия ва Британия ўртасида юқори даражадаги барча режалаштирилган икки томонлама алоқаларни тўхтатамиз», - дея айтиб ўтди у.

Бундан ташқари, Буюк Британия ҳукумати Россияга тегишли хусусий самолётларни текширишни кучайтиради, шунингдек, Бирлашган Қироллик хавфсизлигига таҳдид ҳақида маълумот пайдо бўлса, барча давлат активларини музлатиб қўяди.

Аввалроқ Буюк Британия россиялик 23 дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориши хабар берилганди.

Мавзуга оид