Жаҳон | 14:47 / 14.03.2018
6459
1 дақиқада ўқилади

Британияда россиялик сиёсий муҳожирлар энди қўриқланмоқда

Фото: Reuters

Буюк Британиядан сиёсий бошпана олган россиялик баъзи муҳожирларга қўриқлаш хизмати ходимлари бириктирилди. Бу ушбу мамлакатда ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланганидан сўнг юз берди, деб хабар қилмоқда «Коммерсантъ» ўз манбаларига асосан.

«Солсберида заҳарланиш ҳолати юз берганидан сўнг, менинг уйим ойнаси тагида мунтазам равишда полиция машинаси навбатчилик қилмоқда», - дея Британияда истиқомат қилувчи россиялик сиёсий муҳожирлардан бирининг сўзини келтиради нашр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик сенатор Жон Маккейн Россия президенти Владимир Путин ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалга уюштирилган ҳужум учун масъул экани, Россия етакчиси жаҳоннинг исталган нуқтасида сиёсий қотилликлар ташкиллаштиришдан уялмаётгани ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид