Германияда Ангела Меркель тўртинчи марта канцлер этиб сайланди. Бу ҳақда Zeit Online хабар бермоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, бундестаг депутатларидан 364 нафари унинг номзодини қўллаб-қувватлаб овоз берган. Бу аввалги сайловлардан 35 овозга камроқ экани таъкидланяпти. Шу билан бирга, 315 киши қарши овоз берди, ўн депутат бетараф қолди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 14 март куни Германиянинг янги канцлери ва у билдирган вазирларни лавозимларида тасдиқлаши хабар қилинганди.