АҚШ БМТда Хитой ва Россиянинг баёноти лойиҳасини блоклаб қўйди
АҚШ БМТда Россия ва Хитой томонидан таклиф этилган, Корея ярим оролидаги ижобий ўзгариш ҳақидаги Хавфсизлик кенгаши баёноти лойиҳасини блоклаб қўйди. Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси вакили Фёдор Стржижовский хабар берган.
Унинг сўзларига кўра, гап Корея ярим оролидаги вазиятга ечим топиш жараёнини қўллаб-қувватлаши керак бўлган ҳужжат ҳақида кетмоқда, у Хитой, АҚШ ва Жанубий Корея вакиллари ўртасида юқори даражада музокаралар ўтказиш тўғрисидаги келишувларга асосланган эди.
«АҚШнинг Россия-Хитой ташаббуси ишини БМТ ХК аъзолари ўртасида ҳеч қандай муҳокамасиз тўхтатиб қўйиш бўйича қарори Вашингтоннинг Кореялараро муносабатлардаги илиқлашув фонида асл мақсадлари тўғрисида турли саволлар келтириб чиқаради», - дея маълум қилган Стржижовский.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европарламент КХДР билан махфий музокаралар ўтказганини тан олгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:20 / 14.10.2024
АҚШдаги ядровий объектлар ва авиабазалар устидан сирли дронлар учиб ўтишни бошлади
16:10 / 14.10.2024
АҚШ РФ ва ХХРни ASEAN давлатлари баёнотини блоклашда айблади
10:09 / 14.10.2024
АҚШнинг Полшадаги янги РҚМ базаси Россия ракеталарини уриб тушира олади
13:07 / 13.10.2024