Жаҳон | 15:59 / 15.03.2018
7121
1 дақиқада ўқилади

Савченко терактга тайёргарлик кўришда гумонланиб ҳибсга олиниши мумкин

Фото: Drop of Light

Украина бош прокурори Юрий Луценконинг маълум қилишича, Олий рада депутати Надежда Савченко ҳибсга олиниши мумкин. У Радада теракт амалга оширишга тайёргарлик кўришда гумонланмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилди.

«Терговда Украина халқ депутати Надежда Савченко Олий рада залида террорчилик актини содир этишни шахсан режалаштиргани, шахсан одам ёллагани, шахсан буни жанговар гранаталар ёрдамида амалга ошириш борасида кўрсатмалар бергани юзасидан рад этиб бўлмайдиган далиллар бор. У миномётлар орқали Олий рада қуббасига зарар етказиш ва омон қолганларни автоматлар ёрдамида ўлдирмоқчи бўлган», - дея айтиб ўтди Луценко.

Унинг қўшимча қилишича, Олий радага Савченкони жиноий жавобгарликка тортиш, қўлга олиш ва ҳибс қилдириш бўйича тақдимнома киритади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид