Спорт | 17:30 / 16.03.2018
12431
1 дақиқада ўқилади

Европа лигаси қуръаси: «Арсенал» Москвага келади

УЕФА штаб-квартираси жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа лигасининг 1/4 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди

Унга кўра, қуйидаги жуфтликлар ҳосил бўлди:

«РБ Лейпциг» (Германия) – «Марсель» (Франция)
«Арсенал» (Англия) – ЦСКА (Россия)
«Атлетико» (Испания) – «Спортинг» (Португалия)
«Лацио» (Италия) – «Ред Булл Зальцбург» (Австрия)

Европа лигасининг 1/4 финал дастлабки учрашувлари 5 апрель куни бўлиб ўтса, жавоб учрашувлари 12 апрелга мўлжалланган.

Финал учрашуви эса 16 май куни Франциянинг Лион шаҳрида бўлиб ўтади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид