Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппинда самолёт уй устига тушиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
Фото: twitter.com/sunstaronline
Филиппинда енгил моторли самолётнинг уй устига тушиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 17 мартда ABC News маълум қилди.
Таъкидланишича, самолёт бортида 5 киши бўлган ва уларнинг барчаси ҳалок бўлган. Шунингдек, фалокат ердаги 5 кишининг ҳаётига ҳам зомин бўлган.
Қутқарув хизматлари маълумотларига кўра, самолётнинг қулаши уйда ёнғин келтириб чиқарган. Ёнғин оқибатида яна 2 киши жабрланган. Воқеа сабаблари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.
Гувоҳларнинг айтишича, самолёт уй устига қулашидан олдин дарахт ва электр устунига урилган.
Мавзуга оид
13:56 / 23.03.2026
АҚШда йўловчи самолёти ўт ўчирувчи машина билан тўқнашиб кетди
21:04 / 19.03.2026
Японлар дунёдаги энг хунук деб таърифланаётган самолётни қурди
10:33 / 28.02.2026
Боливияда самолёт қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
15:09 / 24.02.2026