14:47 / 17.03.2018
44395

«Илонларни ром қилувчи» машҳур шахс кобра чақиши туфайли вафот этди

Фото: Getty Images

Малайзияда истиқомат қилган ва қутқарув бригадасида ишлаган, «илонларни ром қилувчи одам» сифатида машҳур бўлган Абу Зарин Ҳусин кобра чақиб олиши туфайли ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Free Malaysia Today хабар бермоқда.

Таъкидланишича, 33 ёшли эркак Бентонге шаҳрида уни ўзи тутиб олишга ҳаракат қилган кобра чақиб олгани туфайли шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, у ҳаётдан кўз юмди.

Нашр маълумотларига кўра, Ҳусин қутқарув хизматида махсус бўлинмага раҳбарлик қилган, у заҳарли ҳайвонларни тутиш билан шуғулланган. У, хусусан, одамларни илонларни тўғри тутишга ўргатиб борган.

Аниқлик киритилишича, 2015 йилда ҳам уни кобра чақиб олган, бироқ эркак икки кун давомида комада қолганидан сўнг ўзига келган.

Top