Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида “Астрономия ва аэронавтика боғи” барпо этилади (видео)
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти ҳудудида мактаб-интернатдан ташқари “Астрономия ва аэронавтика боғи” ҳам ташкил этилмоқда. Мактаб-интернат ўқувчиларига ана шундай имконият яратиб бериш кўзда тутилган.
Боғда қад кўтарган бино ва иншоотлар, унинг дизайни бевосита астрономия ва аэронавтика фанларига уйғунлаштирилган. Жумладан, боғ ҳудудида қуёш атрофида айланаётган сайёраларни, турли космик кемаларга кўринишига эга биноларни, замонавий техника воситаларининг макетларини, фавворалар ва бошқа дам олиш масканларини учратиш мумкин. Видеода кўриниб турибдики, ушбу боғ инновацион ва замонавий техникаларни ўзида мужассамлаштиради.
Боғнинг айнан қачон фойдаланишга топширилиши ҳақда ҳозирча аниқ маълумотлар мавжуд эмас.
Мавзуга оид
09:30 / 23.06.2026
Тошкентда бўёқ ҳидидан заҳарланган уч фуқаро қутқарилди
11:45 / 22.06.2026
Ўзбекистонда одамсимон роботлар ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди
08:51 / 22.06.2026
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
09:15 / 18.06.2026