Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
IBM бизнес ва жамиятни ўзгартира оладиган 5 технологияни айтди
IBM компанияси кейинги 5 йил ичида бизнес ва жамиятни тубдан ўзгартира олувчи истиқболли технологияларни маълум қилди.
Компания таҳлилчиларининг фикрича, 2023 йилга келиб инсоният ҳисоблаш техникаси ривожланишида “мисли кўрилмаган” кучли илгарилашни амалга оширади. Бу кучли илгарилаш ҳаётимизнинг барча жабҳаларига кириб борувчи 5 та технологияга асосланади.
Бу квант ҳисоблашлар, микроскопик роботлар, “холис” сунъий онг, криптография ва блокчейн технологияларининг қўлланишидир.
Квант ҳисоблашлар аввал ечиб бўлмас деб ҳисобланган масалаларни ҳал қилиш учун қўлланади. Квант ҳисоблашлар асосида алгоритмларни қуриш турли соҳаларда талабга эга бўлади.
Сунъий онг технологиясини ривожлантиришни давом эттириш. Компания мутахассислари ҳозирдаёқ сунъий онгни ўқитиш алгоритмларидан ирқий, гендер ва мафкуравий хато қарашлардан холи бўлмаган маълумотларни истисно қилиш устида ишлашмоқда. Бу эса тенгсизликнинг тарқалишига кўмак бермайдиган “холис” сунъий онг яратишга имкон беради. Унинг пайдо бўлиши сунъий онг тизимларини ўрганиш соҳасида сифатли илгарилашга олиб келади.
Кейинги технология митти криптографик “лангар”лар, яъни турли маҳсулотлар жиҳозланадиган белгилар ҳисобланади. Улар ёрдамида истеъмолчилар маҳсулотнинг ишлаб чиқарилишидан сотилишигача бўлган бутун йўлни кузатишлари мумкин бўлади. Шу тариқа, бу технология озиқ-овқатлар хавфсизлиги, қалбаки маҳсулотларни аниқлаш ва қимматбаҳо буюмлар бозори билан яқиндан боғлиқ бўлган бизнес соҳасини ўзгартиради. Бунда яна бир технология панжаралардаги криптография бўлиб, у шифрлаш алгоритмларини қуришда янгича ёндашув ҳисобланади. Бундай алгоритмларни бузиб кириш ўта мураккаб, шу сабабли бу технология қимматбаҳо маълумотларни хакерлардан ҳимоялашда қўлланиши мумкин.
Ва ниҳоят, бешинчи ноу-хау – океанда сочилган сунъий онг ва мискроскопик роботлар асосида қурилган технология бўлиб, бу роботлар сайёрамиздаги энг қимматбаҳо захиралардан бири – океан сувларининг тозалигини кузата олади. Кичик микророботлар планктонлар ҳаракатланиши ҳақида маълумотни йиғади, бу хатти-ҳаракатлар асосида прогнозлар қилиш ва океан ифлосланганини енга олишда ёрдам беради.
Мавзуга оид
07:54 / 12.11.2025
AI инқилоби: IBM бэк-офисида 8 минг иш ўрни хавф остида
18:00 / 10.10.2024
IBM Green Light ITS’ни Марказий Осиёдаги энг яхши ҳамкор сифатида тан олди
21:26 / 26.08.2024
IBM компанияси Хитойдаги минглаб ходимларини ишдан бўшатади
08:35 / 03.05.2023