Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
IBM Green Light ITS’ни Марказий Осиёдаги энг яхши ҳамкор сифатида тан олди
11 сентябр куни Тошкентда IBM Partner EcosystemSummit Central Asia and Azerbaijan доирасида Green Light ITS халқаро компанияси технологик гигант бўлмиш IBM’нинг нуфузли “Марказий Осиё ва Озарбойжон минтақасида маълумотларни сақлаш тизимлари соҳасида энг яхши ҳамкор” мукофоти билан тақдирланди. Мазкур мукофот компаниянинг кўп йиллик самарали фаолияти натижаси бўлди ва унинг Қозоғистон ва БААдаги етакчи мавқеини тасдиқлади. Компаниянинг бошқарув офиси Чехияда жойлашган. GreenLight ITS IT-инфратузилмасини қуриш ва оптималлаштириш бўйича мажмуавий ечимларга ихтисослашган. Компания IBM Gold Partner мақоми билан IBM’нинг ваколатли ҳамкори ҳисобланади ва IBM маҳсулотларидаги 10та тасдиқланган ишлаб чиқаришга эга, бу эса экспертизанинг юқори даражаси ҳақида гувоҳлик беради.

"Green Light ITS мазкур эътирофга муносиб равишда лойиқ кўрилди. Компания инновацион ечимларни жорий қилиш ва юқори сифатли хизмат кўрсатиш соҳасида жуда ҳам юқори натижаларни намоён қилди", – дея қайд этди IBM’нинг Марказий Осиё ва Озарбайжон минтақасидаги раҳбари Кирилл Корнилев.
Green Light ITS тижорат директори Олег Цой ушбу натижа муҳимлигини таъкидлади:
"IBM каби обрўли ҳамкордан мукофотни олиш –бу нафақат бизнинг хизматимизнинг тан олиниши, балки келгусидаги ривожланиш учун рағбатдир. Биз мижозларимиз ва ҳамкорларимизга ишонч ва қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорлик билдирамиз".
“Бизнинг мукофот Марказий Осиёдаги барча IT- ҳамжамият муҳим воқеа ҳисобланади. У минтақанинг юқори салоҳияти ва маҳаллий компаниянинг жаҳон даражасида рақобатлаша олишга қодирлигини намоён этади”, — дея хулоса қилди Олег Цой.
GreenLight ITS фаолиятининг муҳим йўналишлари:
- Тармоқ инфратузилмаси: лойиҳалаш, жорий қилиш ва мураккаб тармоқ ечимларига кўмак бериш;
- Киберхавфсизлик: ахборот тизимларини кибертаҳдидлардан ҳимоя қилиш;
- Коллаборацион ечимлар: биргаликда фаолият, видеоконференциялар ва контакт-марказлар учун тизимларни жорий қилиш;
- Маълумотларни қайта ишлаш марказлари (ЦОД): йирик корхоналар (CRM,ERP, BIискоринг тизимлари) бизнесини автоматлаштириш учун илғор ечимлар учун инновацион ечимларни танлаш ва жорий қилиш.

IBM (International Business Machines) — қароргоҳи Армонкада (Нью-Йорк штати) жойлашган Америка компанияси дунёдаги энг йирик аппарат ва дастурий таъминот, ҳамда IT- сервисларни ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилардан биридир.
IBM’нинг Ўзбекистон республикасидаги расмий ҳамкори алоқа воситалари:
Green Light ITS’нинг Ўзбекистондаги офиси
- Манзил: Тошкент шаҳри, Мироншоҳ кўчаси, 7-тор кўча, D1 блок, 2-қават
- Телефон: +99871 203 88 81
- E-mail: [email protected]
- Сайт:www.greenlightits.com
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
07:54 / 12.11.2025
AI инқилоби: IBM бэк-офисида 8 минг иш ўрни хавф остида
21:26 / 26.08.2024
IBM компанияси Хитойдаги минглаб ходимларини ишдан бўшатади
08:35 / 03.05.2023
IBM ходимларининг бир қисмини сунъий интеллект билан алмаштиради
19:37 / 14.04.2023