IBM бургадек келадиган микрокомпьютер яратди
АҚШнинг IBM компанияси IBM Think 2018 анжуманида митти компьютерни тақдим қилди. Бу компьютерни кўриш учун микроскоп керак бўлади, деб хабар бермоқда Mashable портали.
Компания вакилларининг айтишича, компьютер ўлчами туз кристали ёки бургадек келади. Қурилманинг платаси x86 ҳисоблаш чипида қурилган, у ўз ичига “бир неча юз минг транзистор”ни олган. Микрокомпьютернинг таннархи 10 центдан камроқни ташкил қилади.
Бундай қурилма, албатта, унумдорлиги билан мақтана олмайди, бироқ “буюмлар интернети” сегментига (ақлли музлатгичлар, чироқлар ва бошқалар) асқатиши мумкин. Шунингдек, қурилма блокчейн негизида ишлаши керак бўлади. IBM’нинг тадқиқотлар бўлими раҳбари Арвинд Кришеннинг айтишича, яқин 5 йилда бундай компьютерлар оммавий равишда маиший техникага ўрнатилади.

Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

18:00 / 10.10.2024
IBM Green Light ITS’ни Марказий Осиёдаги энг яхши ҳамкор сифатида тан олди

21:26 / 26.08.2024
IBM компанияси Хитойдаги минглаб ходимларини ишдан бўшатади

08:35 / 03.05.2023
IBM ходимларининг бир қисмини сунъий интеллект билан алмаштиради

19:37 / 14.04.2023