Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мессида янги рекорд
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг 29-турида «Атлетик»ка қарши кечган ва 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган уй учрашувидаги голлардан бирини урди.
Бу гол аргентиналик ушбу ҳужумчи учун Примеранинг жорий мавсумидаги 25-гол бўлди. Шу тариқа, 30 ёшли футболчи Примеранинг қаторасига 9 мавсумида камида 25тадан гол урган биринчи футболчи бўлди.
Иккинчи кўрсаткич «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга тегишли, у Испания чемпионатида қаторасига 8та мавсумда камида 25тадан гол урган. Шу билан бирга португалиялик футболчи Мессининг рекордини шу мавсумдаёқ такрорлаши мумкин. Ҳозирда Роналдуда жорий мавсумда урилган 22 гол мавжуд.
Бу борадаги учинчи натижа «Реал»нинг собиқ футболчиси Уго Санчесга тегишли, у Примеранинг қаторасига 4 мавсумида камида 25та гол урган.
Мавзуга оид
12:16 / 23.03.2026
Мадрид дербисида “Реал” устун келди, “Барселона” минимал ҳисобда ғалаба қозонди
07:22 / 19.03.2026
«Барса»да 7 гол, «Ливерпул»да камбэк. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:39 / 16.03.2026
«МЮ» юқориламоқда, «Барса»да йирик ғалаба. Кун ўйинлари
18:02 / 12.03.2026