Жаҳон | 08:07 / 19.03.2018
14867
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси яна бир таклиф билан чиқди

Фото: Cliff Owen/AP

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг маълум қилишича, мамлакат ҳукумати эркаклар ва аёллар иш ҳақини тенглаштириб қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у CBS’га берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Биз шундай ташаббус устида ишламоқдамизки, унинг ёрдамида яқин келажакда эркаклар ва аёллар ишига бир хилда ҳақ тўланишини кафолатлашга йўналтирилган норма ишлаб чиқилади ҳамда жорий этилади», - дея айтиб ўтди Муҳаммад бин Салмон.

Шунингдек, шаҳзоданинг таъкидлашича, аёллар ва эркакларни тенг ҳуқуқли деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ўз онасини уй қамоғида сақлагани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид