Light | 13:50 / 19.03.2018
44496
6 дақиқада ўқилади

Швейцария ҳақидаги тасаввурларимизни ўзгартирувчи далиллар

Швейцария ҳақида нималарни биламиз? Одатда Швейцария деганда кўз ўнгимизга ишончли банклар, кўп шоколад, энг яхши сут берувчи сигирлар яшовчи Альп тоғлари келади. Бироқ булар ҳаммаси эмас. Бу мамлакатда қурол ҳақидаги энг либерал қонунлар амалда экани, поралар қонунийлаштирилгани, жарималар эса фуқароларнинг даромадларига боғлиқ эканини биласизми? Бу ҳали ҳолваси...

Қуйида Швейцарияни мутлақо кутилмаган томондан намоён қилувчи 9 далил билан бўлишамиз:

1. Президент ва пойтахтсиз мамлакат

Фото: Depositphotos/East News

Дарҳақиқат, Швейцарияда президент ва пойтахт йўқ, лекин тўрт давлат тили ва фуқароларнинг референдум ёрдамида парламент томонидан қабул қилинган ҳар қандай қонундан воз кечиш ҳуқуқи бор. Мамлакат тарихида бирорта миллатлараро низолар бўлмаган.

 

2. Қурол ҳақидаги энг либерал қонун

Фото: Pixabay

Аксарият Швейцарияни пацифистлар мамлакати деб ҳисоблайди, чунки у ҳар қандай ҳарбий низода нейтралитет сақлайди. Шундай бўлса-да, эркаклар учун 18 ёшдан бошлаб ҳарбий хизмат мажбурий. Эркак аҳолининг аксарияти миллий армия захирасида туради, шунинг учун эркакларнинг уйларида қурол бор ва улар истаган вақт уни қўллашга тайёрлар.

8 миллион кишилик аҳолига 4 миллион дона қурол тўғри келади (100 кишига 50 та). Шунга қарамай, Швейцария жиноятчилик даражаси дунё бўйича энг паст кўрсаткичлардан бирига эга.

 

3. Бу мамлакатда пора қонун билан мустҳакамланган

Фото: Depositphotos

2017 йилда Швейцария коррупцияга фаол қаршилик қилувчи мамлакатлар рейтингининг 3-ўрнидан жой олди. Шуниси қизиқки, коррупцияга қарши курашдан кўра, муайян хизмат тури учун тўлов сифатида пораларни қонунийлаштириш ғояси ҳам айнан шу мамлакатга тегишли.

 

4. Жарималар даромадга боғлиқ

Фото: Depositphotos

Швейцария автомобилда ҳаракатланиш вақтида тезликни оширганлик учун жаҳон тарихидаги энг катта жаримани жорий қилган давлатлардан бири. Маҳаллий автомобиль эгаси 290 км/с тезликни қайд этиб, 650 минг евро миқдоридаги жаримага тортилган.

Гап шундаки, бу мамлакатда жарима ҳажми аниқ рақамларда келтирилмаган, у тўғридан-тўғри қоидабузарнинг иш ҳақи миқдорига боғлиқ. Қанча кўп пул топсангиз, шунча кўп пул тўлайсиз. Швейцарияда адолат тушунчаси ана шундай ўзига хос.

 

5. Шоколад — энг йирик экспорт маҳсулоти

Фото: Pixabay

Ҳар йили Бернда 7 миллиондан ортиқ Toblerone шоколад плиткаси ишлаб чиқарилади. Яқинда эса Швейцарияда шоколаднинг тўртинчи тури кашф қилинди.

Швейцариянинг Valcambi фирмаси шоколад плиткаси шаклидаги CombiBar олтин ёмбиларини ишлаб чиқаради. Бундай ёмбини осонлик билан 1 граммлик бўлакларга бўлиб, ундан совға ёки тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин.

 

6. Швейцария пичоғи

Фото: Depositphotos

Швейцария армия пичоғи XIX асрнинг охирида пайдо бўлган бўлиб, аслида унинг эртароқ пайдо бўлган прототипи ҳам бор. Кембриж музейларидан бирида Қадимги Римда яратилган универсал йиғилувчи асбоб бўлган. Унинг таркибига қошиқ, санчқи, шпатель, тиш тозалагич ва энг қизиғи, улиткалар гўштини ажратиш учун махсус шип киради.

Швейцар пичоғининг Швейцарияда ишлаб чиқарилмайдиган ягона қисми - штопор. У Японияда тайёрланади.

 

7. Санта-Клаусга ажойиб дўсти ҳамроҳлик қилади

Фото: Instagram/lincalincalinca

Швейцария Санта-Клаусининг исми - Самиклаус, у 6 декабрь кунлари болаларни конфетлар, ерёнғоқ мойи ва мандаринлар билан сийлайди. У бир ўзи келмайди, ташқи кўриниши билан бошқаларни чўчитувчи аҳволда келади.

Бу инсоннинг исми Schmutzli бўлиб, у сўзма-сўз "Кирлаган" дея таржима қилинади. Унинг вазифаси - қулоқсиз болаларни таёқ билан уриш. Умуман олганда, яхши бўлишга ваъда берувчи болалар жазодан қутулиб қолишади.

 

8. Очиқ осмон остидаги меҳмонхона

Фото: Instagram/nullstern_zerostarhotel

Швейцария Альпида эгизак ака-ука Фрэнк ва Патрик Риклинлар очиқ осмон остида Null Stern меҳмонхонасини очишган. Шифт ва деворларсиз "хона"да бир кун тунаш учун 300 доллар тўлаш керак бўлади. Отель денгиз сатҳидан 1200 метр баландликда жойлашган. Бу ерда икки ўринли каравотдан ташқари тумба ва телевизор бор.

Номернинг асосий ўзига хос жиҳати — Швейцариянинг манзарали жойларидан ўриндан турмай завқланиш мумкин. Эгизак ака-укалар бундан аввал ҳам ноодатий отеллар яратишган. Уларнинг илк лойиҳаси бомбадан ҳимояловчи бошпанада, иккинчиси эса - ядро бункерида бўлган.

 

9. Женевада каштандаги илк барг баҳор даракчисидир

Фото: Wikipedia

Швейцариянинг Женевасида мана 200 йилдан ортиқдирки, ҳукумат деразалари остидаги каштанда биринчи барг чиқиши билан баҳор келгани ҳақида махсус фармон чиқарилади. Баҳор кўпинча март ойида бошланади, бироқ фавқулодда ҳолатлар ҳам кузатилади, масалан, 2002 йилда дарахт 29 декабрда яшил тус олган. 2006 йилда эса баҳор икки марта келган: каштан барглари аввал мартда, кейин эса октябрда чиққан.

2017 йилда Женевада баҳор 11 март куни келган.

Тайёрлаган:  Лола Раҳманбаева

Мавзуга оид