Швейцария ҳақида нималарни биламиз? Одатда Швейцария деганда кўз ўнгимизга ишончли банклар, кўп шоколад, энг яхши сут берувчи сигирлар яшовчи Альп тоғлари келади. Бироқ булар ҳаммаси эмас. Бу мамлакатда қурол ҳақидаги энг либерал қонунлар амалда экани, поралар қонунийлаштирилгани, жарималар эса фуқароларнинг даромадларига боғлиқ эканини биласизми? Бу ҳали ҳолваси...
Қуйида Швейцарияни мутлақо кутилмаган томондан намоён қилувчи 9 далил билан бўлишамиз:
1. Президент ва пойтахтсиз мамлакат

Дарҳақиқат, Швейцарияда президент ва пойтахт йўқ, лекин тўрт давлат тили ва фуқароларнинг референдум ёрдамида парламент томонидан қабул қилинган ҳар қандай қонундан воз кечиш ҳуқуқи бор. Мамлакат тарихида бирорта миллатлараро низолар бўлмаган.
2. Қурол ҳақидаги энг либерал қонун

Аксарият Швейцарияни пацифистлар мамлакати деб ҳисоблайди, чунки у ҳар қандай ҳарбий низода нейтралитет сақлайди. Шундай бўлса-да, эркаклар учун 18 ёшдан бошлаб ҳарбий хизмат мажбурий. Эркак аҳолининг аксарияти миллий армия захирасида туради, шунинг учун эркакларнинг уйларида қурол бор ва улар истаган вақт уни қўллашга тайёрлар.
8 миллион кишилик аҳолига 4 миллион дона қурол тўғри келади (100 кишига 50 та). Шунга қарамай, Швейцария жиноятчилик даражаси дунё бўйича энг паст кўрсаткичлардан бирига эга.
3. Бу мамлакатда пора қонун билан мустҳакамланган

2017 йилда Швейцария коррупцияга фаол қаршилик қилувчи мамлакатлар рейтингининг 3-ўрнидан жой олди. Шуниси қизиқки, коррупцияга қарши курашдан кўра, муайян хизмат тури учун тўлов сифатида пораларни қонунийлаштириш ғояси ҳам айнан шу мамлакатга тегишли.






















