Жаҳон | 10:50 / 20.03.2018
6104
2 дақиқада ўқилади

АҚШ паспортини расмийлаштириш учун тўлов миқдори ошади - Қўшма Штатлар элчихонаси

Фото: TIME

2018 йил 2 апрелдан АҚШ паспортини расмийлаштириш учун тўлов миқдори ошади. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берган. Тўловдаги бу ўзгариш фақатгина паспортини расмийлаштираётган АҚШ фуқароларига тааллуқлидир.
 
2018 йил 31 январда Давлат департаменти паспорт расмийлаштириш тўлов миқдорини ошириш ҳақидаги Якуний қарорни эълон қилди. 2018 йил 2 апрелдан паспорт расмийлаштириш учун тўлов миқдори 35 АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу қарор ҳозирда амал қилиб турган 25 АҚШ доллари миқдоридаги тўлов миқдорини 10 АҚШ долларига оширади. Почта орқали паспортини янгилашга мурожаат этиш талабларига жавоб берувчилар тўлов миқдорида ҳеч қандай ўзгариш сезмайдилар.
 
Қайд этилишича, давлат департаменти одатда консуллик тўловлари миқдорини АҚШ ҳукуматининг шу хизматларни кўрсатиш учун талаб этиладиган харажатларини қоплайдиган даражада ўрнатади.  Давлат департаментининг Консуллик масалалари бюроси ҳар бир хизмат тўлови миқдорини хизмат таннархи моделига асосланган ҳолда аниқлайди. Энг охирги хизмат харажатлари моделига киритиш учун маъқулланган ўзгаришлар паспорт расмийлаштириш харажатлари жорий ўрнатилган 25 АҚШ долларидан ортиқ эканлигини кўрсатди. Тадқиқот паспорт расмийлаштириш харажатлари 35 долларга яқинлигини намойиш этган.

Ҳозирги пайтда консуллик хизматлари учун тўловларда бошқа ўзгаришлар йўқ.  

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид