Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ласетти”ни ваъда қилган шахс 132 млн сўмга чув тушириб кетди
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 17 март куни ИИБга тушган маълумотларга кўра, 2017 йил май ойида Юнусобод тумани 10-даҳа 18-уйда яшовчи, 1984 йилда туғилган О.Ю. Яшнобод туманида яшовчи И.А.га автосалондан “Ласетти” русумли автомашина олиб беришини айтиб алдаш йўли билан ишончига кириб, ундан 132.000.000 сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида О.Ю. ушланган.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026