Жаҳон | 11:20 / 20.03.2018
10919
1 дақиқада ўқилади

Россияга босимни кучайтириш шарт – Украина

Фото: EPA

Украина ТИВ раҳбари Павел Климкиннинг фикрича, Россияга янада кучлироқ сиёсий босим ўтказиш мумкин.

Бу ҳақда у Deutsche Welle’га берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Кўпроқ сиёсий босим керак. Россиянинг ноодатий таҳдидларига: энергетика, кибертехнологиялар ва бошқа соҳаларда қарши туриш вариантлари бўлиши мумкин», - дея маълум қилди Климкин.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, «Россия таҳдидига» қатъий жавоб талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Германия собиқ канцлерига нисбатан санкциялар жорий этишга чақирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид