Жаҳон | 08:14 / 20.03.2018
5048
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси АҚШга сафар билан жўнаб кетди

Фото: РИА Новости / Алексей Дружинин

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд 19 мартда АҚШга расмий сафар билан жўнади. Унинг АҚШга ташрифи 2 ҳафтага яқин давом этади, деб маълум қилинди қироллик девонхонасида. 

Таъкидланишича, АҚШга Саудия Арабистони қироли топшириғи билан жўнаган валиаҳд шаҳзода АҚШ президенти Дональд Трамп ва бир қатор юқори лавозимли давлат хизматчилари билан икки томонлама муносабатлар ва ўзаро манфаатли муаммоларни муҳокама қилиш учун учрашади.      

Маълум қилинишича, валиаҳд шаҳзода АҚШга сафари давомида 7 та шаҳарга ташриф буюради.

Мавзуга оид