Жамият | 12:50 / 20.03.2018
5688
1 дақиқада ўқилади

Зангиотада ёнғин, бир киши ҳалок бўлди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ёнғин юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 16 март куни соат 13.18ларда Ҳаракат МФЙ Тутзор 2-тор кўчасида яшовчи, 1980 йилда туғилган  Б.С.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. 

Ёнғин оқибатида уйнинг пол қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида Б.С.нинг 2006 йилда туғилган ўғли куйган ҳолдаги жасади топилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид