Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жефф Безос робот-ити билан сайрга чиқди
Америкалик миллиардер ва Amazon компанияси асосчиси Жефф Безос ўзининг робот-итини сайрга олиб чиққани акс этган суратини намойиш этди. Ишбилармон Boston Dynamics компаниясининг SpotMini итини дунёга кўрсатиш ҳақидаги қарори ҳақида робототехника, машина таълими ва космос тадқиқотларига бағишланган MARS конференциясида маълум қилган эди.
Безос ва унинг янги "дўсти" сурати 4 мингга яқин Twitter фойдаланувчиси томонидан бўлишилди.
SpotMini робот-ити тақдимотларда ўз эгасига ичимлик келтириб бергани ва робоқўли ёрдамида эшикларни очгани билан танилган.
19 март куни Калифорнияда очилган конференцияда Amazon раҳбари меҳмонларга бошқа қурилмаларни ҳам намойиш этди. Масалан, у ҳамма ерда раҳбарининг изидан юрувчи етказиб берувчи-роботни намойиш қилди. Безоснинг юқори технологиялари бош узра учувчи дрон билан тўлдирилди.
Мавзуга оид
07:16 / 29.11.2025
Хитой Ветнам чегарасида Walker S2 одамсимон роботларини жойлаштирмоқда
16:09 / 11.11.2025
АҚШда “Ню Гленн” ракетаcининг биринчи тижорат парвози қолдирилди
18:39 / 02.07.2025
Amazon раҳбари компаниянинг 737 млн долларлик акцияларини сотди
22:36 / 10.06.2025