Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Американинг Остинида олтинчи портлаш содир бўлди
Фото: REUTERS
АҚШнинг Остин шаҳрида сўнгги бир неча кун давомидаги олтинчи портлаш юз берди, деб хабар қилмоқда Reuters.
«Остин полицияси Броди-лэйндаги 9600 мавзесида портлаш рўй бергани ҳақидаги хабарлардан сўнг тегишли чораларни кўрмоқда», - дейилади хабарда.
Полиция фуқаролардан бу туманни четлаб ўтишни сўраган.
Аввалроқ Остинда бир сутка ичида иккита посилка портлаб кетгани, оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ва яна икки инсон жароҳат олгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Айни дамда янги портлашнинг аввалгиларига алоқаси бор ёки йўқ экани номаълум бўлиб турибди.
Мавзуга оид
22:46
Трамп Эрон билан музокаралардан норози ва зарбаларнинг қайта бошланишига ишора қилди
20:26
Зеленский Трампга хат ёзиб, Украинани Россия ракеталаридан ҳимоя қилишни сўради
10:25
АҚШ келишмоқчи, Эрон ўйланяпти, Исроил асабийлашмоқда
09:55