Жаҳон | 20:00 / 21.03.2018
7957
1 дақиқада ўқилади

Ироқда 3 мингдан ортиқ киши ИШИДга алоқадорлиги учун ўлимга ҳукм қилинган

Фото: PlainNews

Шу йил бошидан буён Ироқда ИШИД билан алоқадорликда гумон қилинган тахминан 19 минг киши қўлга олинган.

Associated Press хабарига кўра, 2013 йилдан буён Ироқ ҳукумати ИШИДга алоқадорликда айбланган 3 мингдан ортиқ кишини ўлимга ҳукм қилган.

2013 йилдан ҳозиргача Ироқда терроризмда гумонланиб жами 27 минг 849 нафар киши қўлга олинган. Уларнинг 8 минг нафарга яқини 2013-2018 йиллар орасида террорчилик фаолияти билан шуғулланишда айбланган.

Яна бир неча минг киши федерал армия ва курд ҳарбий бўлинмалари томонидан ўтказилган амалиётлар давомида асирга тушган.

Қайд этилишича, қўлга олинганлар сони кўплиги боис тергов ва суд жараёнлари кўп вақт олмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид