Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Насриддин Афанди" образи сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда
Бухоронинг қадимий қисмидаги Туризм павильонида бир оёқда ўтирган "Насриддин Афанди" образи пайдо бўлди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари KUN.UZ'га шу ҳақида маълум қилишди.
Бундан аввал, шаҳарда муаллақ ҳолатдаги алломалар ва мунажжимларнинг пайдо бўлгани ҳақида хабарлар берилган эди.
Таъкидлаш жоизки, муаллақ алломалар ва Насриддин Афанди образлари маҳаллий аҳоли ва чет эллик сайёҳларнинг қизиқишларига сабаб бўлмоқда. Зеро айни дамда Ўзбекистонда Наврўз байрами нишонланиб, юртимизнинг барча шаҳарларида кўплаб хорижий сайёҳлар оқими кузатилмоқда.
Меҳмонлар Бухоро шаҳридаги “Моҳи Хосса” саройи, “Сомонийлар” мақбараси, “Чашмаю-аюб”, “Пойи Калон”, “Лаби ҳовуз” мажмуалари, “Арк” қўрғони, савдо тоқлари ва бошқа кўплаб диққатга сазовор жойлар билан танишишмоқда. Ўлкамизда байрам тантаналари давом этмоқда.
Мавзуга оид
11:42 / 11.12.2025
Экоҳудудларда туристик сўқмоқлар ташкил этилади
09:50 / 04.12.2025
Ўзбекистон Гоа билан туризм соҳасида қўшма лойиҳаларни йўлга қўймоқда
16:06 / 27.11.2025
Ўзбекистонда туризм орқали 19 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди
14:30 / 26.11.2025