18:49 / 21.03.2018
26354

Тошкентда босқинчилар гуруҳи қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жиноят содир бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 20 март куни соат 03.45ларда Низомий кўчасида яшовчи, 1986 йилда туғилган Ш.И., Минг ўрик 5-тор кўчасида яшовчи, 1987 йилда туғилган М.Н., Олмазор тумани ТошДУ-ТошПИ кўчасида яшовчи, 1979 йилда туғилган И.Ш., Шайхонтоҳур тумани В.Маликов кўчасида яшовчи, 1976 йилда туғилган К.А. ва Тошкент вилояти Зангиота тумани Назарбек МФЙ Бобур кўчасида яшовчи, 2001 йилда туғилган Ҳ.З.лар Хакимзода кўчасида яшовчи С.М.нинг уйига босқинчилик мақсадида девор ошиш йўли орқали бостириб кириб, унга тан жароҳати етказганларида, С.М. уларга фаол қаршилик кўрсатган ва кўтарилган шовқиндан ҳеч нарса ололмай, улар воқеа жойидан яширинганлар.

Кўрилган чоралар натижасида Ш.И., М.Н., И.Ш., К.А. ва Ҳ.З. қўлга олинган.

Top