Жамият | 08:33 / 21.03.2018
9368
1 дақиқада ўқилади

Жиззахдаги чойхонада эркак ўз жиянини пичоқлади

Фото: KUN.UZ

Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 19 март куни соат 15.10ларда Ержар МФЙ Набиев кўчасида яшовчи, 1974 йилда туғилган А.Ж. маст ҳолда “Хушвақт ота” чойхонасида ўзаро жанжал оқибатида 1976 йилда туғилган жияни О.А.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.  

Натижада О.А. касалхонага ётқизилган. А.Ж. қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид