Жаҳон | 11:20 / 22.03.2018
9765
1 дақиқада ўқилади

Саркозига айблов қўйилди

Фото: REUTERS/Gonzalo Fuentes

Франция собиқ президенти Николя Саркозига хориждан президентлик кампаниясининг ноқонуний молиялаштирилиши бўйича айблов қўйилди. У суд назорати остида қолмоқда. Бу ҳақда Monde газетаси ёзмоқда.

Бундан ташқари, у пассив коррупцияни бошқариш ва “Ливия давлат маблағларини яширишда” айбланмоқда.

BFMTV телеканали маълумотига кўра, сиёсатчи бу айбловларни бутунлай рад этиши ҳақида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Францияда мамлакат собиқ президенти Николя Саркози қўлга олингани хабар берилганди. Бу унинг 2007 йилдаги сайлов кампаниясини молиялаштириш бўйича қўзғатилган иш доирасида содир бўлди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид