Жаҳон | 19:00 / 22.03.2018
20848
1 дақиқада ўқилади
Савченко қўлга олинганидан сўнг баёнот берди
Украина Олий радаси депутати Надежда Савченко қўлга олинганидан сўнг баёнот берди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».
Парламентда теракт содир этишга тайёргарлик кўрганликда гумонланаётган депутат Киевдаги Украина Хавфсизлик хизмати бошқармасига пиёда келган.
«Ҳукумат ўз танловини амалга оширди, энди сизлар танлашингиз керак», - дея айтиб ўтди Савченко ва Украина Хавфсизлик хизмати биносига кириб кетди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Олий радаси депутат Надежда Савченкони жавобгарликка тортиш, қўлга олиш ва ҳибс қилишга розилик берганди. Надежда Савченко мамлакат парламенти биносида қўлга олинди.
Мавзуга оид
22:44
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54