Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландда автобус иштирокида ЙТҲ, қурбонлар кўп
Фото: Sunthorn Pongpao
Таиланд шимоли-шарқидаги Накхонратчасима провинциясида икки қаватли автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Воқеа оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, яна тахминан 35 инсон жароҳат олди. Бу ҳақда Вangkok Post полиция маълумотларига асосан хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ичида 50 йўловчи бўлган автобус Чантхабури провинциясидан Саконнакхонга йўл олаётган эди. Тўқнашув натижасида автобус йўлдан чиқиб кетди ва ағдарилган, юк машинаси эса дарахтга келиб урилган.
Полиция маълумотларига кўра, 15 киши воқеа жойида ҳалок бўлди, жабрланувчилар яқин орадаги шифохонага етказилди. Автобус ҳайдовчиси рўй берган ҳодисадан сўнг омон қолгани айтиляпти.
Мавзуга оид
12:10
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:35 / 26.05.2026
Наманганда ЙПХ инспекторини уриб кетиб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 6 йилга қамалди
17:16 / 26.05.2026
Белгияда поезд ва мактаб автобуси тўқнашди
20:04 / 25.05.2026