00:40 / 22.03.2018
14657

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокашга етиб борди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган машғулотлардан кейин Африка шимолига йўл олди.

Бугун миллий терма жамоа аъзолари Истанбул – Касабланка йўналиши бўйлаб Марокашга етиб борди. Узоқ муддатли парвозни амалга оширган футболчилар Касабланка шаҳридаги “Farah Casablanca” меҳмонхонасига жойлашишди.

Эртадан терма жамоамиз аъзолари Марокашдаги илк машғулотларга киришишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ 23 март куни Сенегалга қарши, 27 март куни эса Марокашга қарши баҳс олиб боради.

Top