Жамият | 10:32 / 23.03.2018
9978
1 дақиқада ўқилади

Ҳайдовчи 2 нафар пиёданинг ўлимига сабаб бўлди

Фото: KUN.UZ

2018 йил 15 март куни соат тахминан 19:30да фуқаро А. Марғилон-Қоражийда йўналиши бўйича “Нексия” русумли автомашинани бошқариб, Муборак жоме масжидининг рўпарасидаги йўлни кесиб ўтаётган пиёда М. ва унинг ўғли вояга етмаган С.ни уриб юборган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида М. ва унинг ўғли вояга етмаган С. ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одамлар ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид