Жаҳон | 10:13 / 23.03.2018
2799
1 дақиқада ўқилади

Венесуэлада кўчмас мулкни сотиб олишда El Petro’дан фойдаланишга рухсат берилди

Фото: Getty Images

Венесуэла ҳукумати El Petro криптовалютасидан мамлакатда кўчмас мулкни харид қилиш ва сотиш бўйича битимларда фойдаланишни маъқуллади. 

Бу ҳақда Noticia al Dia Венесуэла президенти Николас Мадуронинг баёнотига асосан хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тегишли амалиётларни 20 апрелдан бошлаб ўтказиш мумкин.

Аввалроқ Мадуро El Petro криптовалютасини харид қилиш дунёдаги энг яхши инвестиция эканини таъкидлаб ўтганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид