Жаҳон | 16:36 / 24.03.2018
8334
1 дақиқада ўқилади

Барселонада тўқнашувлар, 35 киши жабрланди

Фото: Reuters

Барселонада митингга чиққан одамлар ва полиция ўртасида юз берган тўқнашувлар оқибатида 35 киши жабрланди, деб хабар бермоқда РИА «Новости» шаҳар тиббиёт хизматларига таянган ҳолда.

Норозилик акцияси иштирокчилари Испания ҳукумати ваколатхонасининг биносига яқинлашишга уринишган. Бироқ, полиция уларнинг йўлини тўсиб чиқди.

Таъкидланишича, намойишчилар полициячиларга шиша идишлар ва тутунли шашкаларни отишган.

Барселона ва Каталониядаги бошқа шаҳарларда норозилик акциялари Испания Олий суди мустақиллик тўғрисидаги ноқонуний референдум туфайли каталониялик 25 сиёсатчига айблов қўйгани туфайли бошланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид