Иқтисодиёт | 09:24 / 24.03.2018
11916
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШ билан савдо урушига тайёргарлик кўрмоқда

Фото: Alexander F. Yuan/Reuters

ХХРнинг молия ва иқтисодиёт бўйича етакчи кичик гуруҳи котибияти раҳбари Лю Хэнинг маълум қилишича, АҚШ томонидан алюминий ҳамда пўлатга жорий этилган импорт божлари халқаро савдо қоидаларини бузади ва Хитой ўз манфаатларини ҳимоя қилишга тайёр. Бу ҳақда Reuters «Синьхуа» агентлигига асосан хабар бермоқда.

Бу ҳақда Лю Хэ АҚШ молия вазири Стивен Мнучин билан телефон мулоқоти вақтида айтиб ўтган. Шунингдек, хитойлик сиёсатчининг умид билдиришича, томонлар «рационал» муносабатларни сақлаб қолади ва икки томонлама барқарор савдо муносабатларини сақлаб қолиш бўйича қўшма ишларни давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Си Жинпинг Хитойни парчалаб ташлашга бўлган ҳаракатлар ҳақида гапирганди.

Мавзуга оид