Спорт | 11:30 / 25.03.2018
11788
5 дақиқада ўқилади

Спортнинг дуатлон тури бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди (фотолар)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган «2018 йил спортнинг техник ва амалий турлари бўйича календар режаси»га асосан Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши, Республика техник ва амалий спорт турлари маркази, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, «Ватанпарвар» ташкилотининг Қашқадарё вилояти ташкилоти ҳамкорликда жорий йилнинг  23-24 март кунлари дуатлон спорт тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати ва биринчилиги мусобақаси Қарши шаҳрида ўтказилди.

Ушбу мусобақа асосан ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшлар турли ёт ғояларга қўшилиб кетишининг олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этиб уларда спорт турларига бўлган қизиқишларини ошириш мақсад қилиб белгиланди.

Фото: «Ватанпарвар»
Фото: «Ватанпарвар»
Фото: «Ватанпарвар»

Дуатлон спорт турининг бошқа спорт турларидан фарқи ўзида 2та спорт турининг мужассам этиб, инсонни жисмонан бақувват қилиш билан бир қаторда унинг иродасини мустаҳкамлаб ўзида қатъий ишонч туйғуларини шакллантиради. Дуатлон спорт турида ёш тоифалари бўйича аввалига 5 километрдан 10 километргача масофада югуриб келиб, 20 километрдан 40 километргача велосипедда ҳаракатланиб яна 2,5 километрдан 5 километргача югуриб, финиш чизиғини босиб ўтиши билан ғолиб аниқланади.

Бўлиб ўтган мусобақада юртимизнинг барча вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаларининг жами 127 нафар спортчиси ўз ёш тоифалари бўйича куч синашди.

Фото: «Ватанпарвар»
Фото: «Ватанпарвар»

Дуатлон спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақасида:

1998 йил ва ундан катта ёшли қизлар ўртасида

1-ўрин Юлдуз Жўраева (Қашқадарё вилояти)

2-ўрин Иродахон Алимова (Фарғона вилояти)

3-ўрин Гулнора Аҳмедова (Сурхондарё вилояти)

Фото: «Ватанпарвар»

1998 йил ва ундан катта ёшли ўғил болалар ўртасида

1-ўрин Дмитрий Зайцев (Самарқанд вилояти)

2-ўрин Комронхон Умаров (Қашқадарё вилояти)

3-ўрин Валерий Паномаренко (Тошкент шаҳри)

Фото: «Ватанпарвар»

1999-2000 йилда туғилган қизлар ўртасида

1-ўрин Латофат Содиқова (Тошкент шаҳри)

2-ўрин Севара Суярова (Навоий вилояти)

3-ўрин Дилафруз Сайидова (Хоразм вилояти)

Фото: «Ватанпарвар»

1999-2000 йилда туғилган ўғил болалар ўртасида                

1-ўрин Улуғбек Алимов (Тошкент шаҳри)

2-ўрин Муҳаммадазиз Турсунбоев (Андижон вилояти)

3-ўрин Азиз Таниев (Сирдарё вилояти)

Фото: «Ватанпарвар»

Терма жамоа бўйича:

1-ўрин Қашқадарё вилояти жамоаси

2-ўрин Сурхондарё вилояти жамоаси

3-ўрин Фарғона вилояти жамоаси

Дуатлон спорт тури бўйича Ўзбекистон биринчилиги мусобақасида:

2001-2003 йилда туғилган қиз болалар ўртасида

1-ўрин Арина Мирзабекова (Тошкент шаҳри)

2-ўрин Севара Бобоқулова (Қашқадарё вилояти)

3-ўрин Диана Демъяненко (Сирдарё вилояти)

Фото: «Ватанпарвар»

2001-2003 йилда туғилган ўғил болалар ўртасида

1-ўрин Жаҳонгир Самиев (Қашқадарё вилояти)

2-ўрин Комрон Хўжаев (Тошкент шаҳри)

3-ўрин Муҳаммадқодир Нуриддинов (Андижон вилояти)

Фото: «Ватанпарвар»

Терма жамоа бўйича:

1-ўрин Қашқадарё вилоят терма жамоаси

2-ўрин Навоий вилояти терма жамоаси

3-ўрин Тошкент шаҳри терма жамоаси

Ғолиб спортчиларни «Ватанпарвар» ташкилотининг диплом ва қимматбаҳо совғалари ҳамда ҳамкор ташкилотлар Ёшлар иттифоқи, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мусобақада «Ватанпарвар» ташкилотининг Қашқадарё вилояти ташкилоти томонидан автоспорт тури бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилиб мусобақа иштирокчиларида ўзгача қизиқиш уйғотди..

Ушбу спорт тури билан шуғулланишни истаган барча ёш ўғил-қизларни «Ватанпарвар» ташкилотида мунтазам ташкил этилган спорт секцияларига таклиф этамиз.

Батафсил маълумотларни www.vatanparvar.uz сайти орқали олишингиз мумкин.

Фото: «Ватанпарвар»
Фото: «Ватанпарвар»
Фото: «Ватанпарвар»
Фото: «Ватанпарвар»
Фото: «Ватанпарвар»
Фото: «Ватанпарвар»
Фото: «Ватанпарвар»
Фото: «Ватанпарвар»

 

Мавзуга оид