
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, мусобақа кунларида қатор кўчалар соат 06:00 дан 14:30 га қадар ёпилади.
Ушбу кўчалар:
- Фурқат кўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчаси ва Сеул кўчаси оралиғидаги қисми;
- Ислом Каримов шоҳкўчасининг Фурқат ва Бунёдкор шоҳкўчаси оралиғидаги қисми;
- Бунёдкор шоҳкўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчаси ва Сеул кўчалари оралиғидаги қисми;
- Сеул кўчасининг Бунёдкор шоҳкўчаси ва Фурқат кўчалари оралиғидаги қисми.
Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.











