Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган «2018 йил спортнинг техник ва амалий турлари бўйича календар режаси»га асосан Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши, Республика техник ва амалий спорт турлари маркази, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, «Ватанпарвар» ташкилотининг Қашқадарё вилояти ташкилоти ҳамкорликда жорий йилнинг  23-24 март кунлари дуатлон спорт тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати ва биринчилиги мусобақаси Қарши шаҳрида ўтказилди.

Ушбу мусобақа асосан ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшлар турли ёт ғояларга қўшилиб кетишининг олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этиб уларда спорт турларига бўлган қизиқишларини ошириш мақсад қилиб белгиланди.

Фото: «Ватанпарвар»
Фото: «Ватанпарвар»
Фото: «Ватанпарвар»

Дуатлон спорт турининг бошқа спорт турларидан фарқи ўзида 2та спорт турининг мужассам этиб, инсонни жисмонан бақувват қилиш билан бир қаторда унинг иродасини мустаҳкамлаб ўзида қатъий ишонч туйғуларини шакллантиради. Дуатлон спорт турида ёш тоифалари бўйича аввалига 5 километрдан 10 километргача масофада югуриб келиб, 20 километрдан 40 километргача велосипедда ҳаракатланиб яна 2,5 километрдан 5 километргача югуриб, финиш чизиғини босиб ўтиши билан ғолиб аниқланади.

Бўлиб ўтган мусобақада юртимизнинг барча вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаларининг жами 127 нафар спортчиси ўз ёш тоифалари бўйича куч синашди.

Фото: «Ватанпарвар»