Жаҳон | 11:28 / 26.03.2018
9454
1 дақиқада ўқилади

Каталонияда тўқнашувлар авжида, қарийб 100 киши жабрланди

Фото: El Pais

Каталонияда мухтор ҳудуд собиқ етакчиси Карлес Пучдемон ҳибсга олинганига қарши чиққанлар ва полициячилар ўртасида юз берган тўқнашувлар натижасида тахминан 98 киши жароҳат олди. Бу ҳақда El Pais тиббий хизматларга асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Барселонада 98 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган, улар орасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг 22 ходими бор. Леридда яна 7 киши, Таррагонда эса 1 инсон жароҳат олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Барселонада митингга чиққан одамлар ва полиция ўртасида юз берган тўқнашувлар оқибатида 35 киши жабрлангани хабар берилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид