Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қиз ҳайдовчиликка имтиҳон топшириш вақтида бинога шикаст етказди
Фото: Motor1.com
АҚШнинг Монтичелло шаҳрида яшовчи 17 ёшли қиз ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга машина ҳайдаш имтиҳонида имтиҳон комиссияси жойлашган бинога бориб урилди. Бу ҳақда Буффало полиция департаментида маълум қилинган.
Воқеа терговининг кўрсатишича, қиз узатмалар қутиси дастаги ҳолатини адаштириб юборган: у парковкадан орқа билан чиқиш ўрнига, олдинга юриб кетган. Авария оқибатида бино деворининг бир қисми қулаб тушган.
Қизнинг ёнида ўтирган 60 ёшли аёл инструктор кичик жароҳатлар билан шифохонага етказилган. Қизга ва бинодаги одамларга шикаст етмаган. Шунингдек, қизга ҳеч қандай айблов қўйилмаган.
Мавзуга оид
08:41
Эрон АҚШнинг эҳтимолий зарбаси ҳақидаги хабарлар фонида осмонини ёпди
22:51 / 14.01.2026
Дания Гренландияга илғор ҳарбий бўлинмаларни юборади
22:42 / 14.01.2026
Музликлар узра катта рақобат: Гренландия АҚШга нега керак?
20:56 / 14.01.2026