Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эронда ракета майдончаларига ҳужум қилди
АҚШ Марказий қўмондонлиги — CENTCOM Эрон жанубидаги бир қатор ҳарбий объектларга зарба берилганини маълум қилди. Унга кўра, ҳужумлар “ўзини ҳимоя қилиш мақсадида” амалга оширилган.
CENTCOM баёнотида айтилишича, зарбалар ракета учириш майдончалари ҳамда мина жойлаштиришга уринган кемаларга қаратилган.
Қўмондонлик расмий вакили Тим Хокинснинг сўзларига кўра, мазкур ҳаракатлар америкалик ҳарбийларни Эрон кучларидан келаётган таҳдидлардан ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилган.
Шу билан бирга, у АҚШ амалдаги сулҳ режимини сақлашда “ўзини тийиб туриш” сиёсатини давом эттираётганини таъкидлади.
Маълумотларга кўра, АҚШ ва Эрон ўртасида 8 апрелдан буён ўт очишни тўхтатиш режими амал қилмоқда. АҚШ президенти Дональд Трамп эса 25 май куни Truth Social тармоғида Эрон билан тинчлик музокаралари “жуда яхши” кетаётганини билдирган.
Трампнинг таъкидлашича, томонлар ўртасида ё катта келишувга эришилади, ёки музокаралар муваффақиятсиз якунланса, уруш янада кучли кўринишда қайта бошланиши мумкин.