Жаҳон | 17:18 / 26.03.2018
11034
2 дақиқада ўқилади

Порошенко Россия махсус хизматларининг Украинадаги ҳужуми объектини айтди

Фото: Global Look Press

Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Карпаторти Россия махсус хизматларининг ҳужуми объектига айланган. Бу Украинанинг ғарбдаги ҳамкорлар билан муносабатларини қийинлаштириш мақсадида қилинмоқда.

«Сўнгги вақтларда рўй берган қатор ҳодисалар шундан дарак берадики, Украинанинг ҳақиқий ватанпарварлари суверен, кучли, мустақил, демократик, европача давлатда яшаш ҳуқуқи учун курашмоқда, бу бутун ҳудуд бўйлаб – Донбассдан тортиб Карпатортигача рўй беряпти. Карпаторти эса россиялик махсус хизматлар ҳужуми объектига айланди, бу мамлакатимизнинг ғарбдаги ҳамкорлар билан муносабатларини қийинлаштириш учун керак бўлган», - дея Порошенко сўзларини келтиради «112 Украина» телеканали.

Украина президентининг қўшимча қилишича, «фронтда ёки Колорадо чизиғида, ёхуд Россия байроғидаги ранглар билан душманни таниб олиш жуда осондир».

«Бунда ичкаридаги вазиятни тушуниш мушкул, сабаби Украина ичида душман бошқача кўринишда, ниқоб ёрдамида, ҳийла билан, бешинчи колоннага ўхшаб ҳаракат қилмоқда. У сиёсатчиларнинг шармандали сценарийларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқда. Уларнинг гап-сўзлари гўёки ватанпарварликдан дарак беради, аслида эса улар Москвадан пул олишга ҳам уялишмайди!» - дея таъкидлаб ўтди Украина президенти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Олий радаси депутати Надежда Савченко мамлакат президенти Пётр Порошенконинг кўзларидаги қўрқув ҳақида айтиб берганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид