Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент конференциясида “Толибон” ҳаракати вакиллари иштирок этмайди
Афғонистонда тинчлик ўрнатиш муаммоларига бағишланган Тошкент конференциясида “Толибон” ҳаракати вакиллари иштирок этмайди. Конференция матбуот маркази раҳбари Шерзодхон Қудратхўжаев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра,
Бугун 26 март куни Тошкентда Афғонистон муаммоларига бағишланган халқаро конференцияси ўз ишини бошлаш арафасида. «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик». Халқаро конференция айни шу ном остида ташкил этилмоқда. Шу муносабат билан Халқаро симпозиумлар саройида Тошкент конференцияси дастурига доир матбуот брифинги бўлиб ўтди.

Анжуман матбуот маркази раҳбари Ш.Қудратхўжаевнинг маълум қилишича, Тошкент конференциясининг асосий воқеалари 27 март куни бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилади. Шунингдек Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ҳам қатнашади.
Матбуот маркази Ш.Қудратхўжаев Афғонистон масалаларига бағишланган халқаро конференциянинг аҳамиятига тўхталар экан, “Толибон” ҳаракати вакиллари ушбу анжуманда иштирок этмаслигини билдириб, “конференция бир кунлик воқеа-ҳодиса эмас, балки биз узун йўлнинг бошида турибмиз”, - деган фикрни билдирди.
Мавзуга оид
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
11:30 / 23.04.2026
Афғонистон гиёҳванд моддалардан тозаланади – вазир ўринбосари жаҳон ҳамжамиятини ҳамкорликка чақирди
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
21:04 / 09.04.2026