Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда йирик ёнғин юз берди
26 март тунги соат тахминан 2:09да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган кафеларда ёнғин чиққани аниқланди.
Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматига кўра, ёнғин ҳақида маълумот соат 2:09да берилган ва тезкор гуруҳ воқеа жойига соат 02:19да етиб борган. 12 дақиқа ичида эса ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида ушбу жойда 80 кв.м майдон ёниб кетган. Ёнғин «Chopar» кафеси филиалида юз берди, олов қўшни бинода жойлашган «Les Ailes» кафесига ҳам ўтган.
Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда, маълумотларга кўра, ушбу ёнғин натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.
Мавзуга оид
12:08 / 12.02.2026
Сергелида чиқинди ташувчи машина ёниб кетди
10:38 / 12.02.2026
Тошкентдаги “Dna motors” автосалони мансабдорлари қамоққа олинди
09:23 / 12.02.2026
Тошкентда савдо мажмуаси томида тутун: эвакуация амалга оширилди
23:28 / 11.02.2026