Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жимми Картер Трампнинг импичменти ҳақидаги ғояни қўллаб-қувватламади
АҚШ собиқ президенти Жимми Картернинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трамп импичменти ғоясига салбий муносабатдадир. Бу ҳақда у CBS’га берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Мен унга нисбатан импичмент бўлмаслиги ҳамда у ўз муддатини охиригача ишлашини хоҳлардим, сабаби у яхши ишларни амалга оширмоқчи. Ҳамда мен, агарда бунга қодир бўлсам, унга ёрдам беришни жуда истайман», - дея маълум қилди Картер.
Унинг қўшимча қилишича, Трамп «ўз муддатини охиригача ишлайди, суриштирув бўйича махсус прокурор Роберт Мюллер унга қарши жиноий айбловлар қўймайди».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ собиқ президенти Жеймс Эрл (Жимми) Картер Қўшма Штатлар амалдаги етакчиси Дональд Трампга Шимолий Корея билан музокараларда ёрдам беришни хоҳлаши ҳақида маълум қилганди.