Жаҳон | 08:40 / 27.03.2018
6631
1 дақиқада ўқилади

АҚШдаги ҳарбий объектларга портловчи модда бўлган 6та пакет юборилди

Фото: Reuters

АҚШдаги ҳарбий ва разведка объектларига портловчи моддаларга эга бўлган олтита шубҳали пакет юборилди. Бу ҳақда NBC хабар бермоқда.

Таъкидланишича, барча пакетлар йўқ қилиб юборилган.

Айни дамда АҚШ ФТБ ва ҳарбийлар ушбу ҳодисаларни ўрганиб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, март ойида АҚШнинг Остин шаҳрида портлашлар серияси юз бериб, оқибатда одамлар ҳалок бўлди ва жабрланди. Бомбалар қурбонларга посилка кўринишида юборилган.

Мавзуга оид