Жаҳон | 14:01 / 27.03.2018
20042
1 дақиқада ўқилади

Кемероводаги ёнғинда 41 бола ҳалок бўлган

Фото: Кирилл Кухмарь/ТАСС

Кемероводаги “Қишки олча” савдо марказида юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар орасида 41 нафар бола бор. Бу ҳақда РИА «Новости» минтақа фавқулодда хизматларидаги манбага асосан хабар қилмоқда.

«Ҳалок бўлганлар рўйхатида 41 боланинг фамилияси бор», - дея таъкидлаб ўтган манба.

Ҳаммаси бўлиб, сўнгги маълумотларга кўра, 25 март куни юз берган ёнғин оқибатида 64 киши ҳалок бўлди.

Айни дамда вайроналарни тозалаш ишлари давом этяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Кемероводаги фожианинг асл сабабларини айтганди.

Мавзуга оид