Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 12:06 / 27.03.2018
9304
1 дақиқада ўқилади
«Реал» – «Ювентус» ўйини чипталари рекорд даражадаги қисқа вақт ичида сотилиб кетди
Фото: UEFA
Чемпионлар Лигаси чоракфиналидан ўрин олган «Реал» – «Ювентус» ўйини чипталари 8 дақиқа ичида сотилиб кетди, деб хабар беради Marca.
26 март куни соат 10-00да онлайн кассаларга чиққан чипталар 10-08да сотиб бўлинган. Бу рекорд даражадаги қисқа вақтдир.
Эслатиб ўтамиз, ўйин ўтказиладиган «Сантьяго Бернабеу» стадиони 81 мингдан ортиқ мухлисни ўз бағрига олади.
«Реал» – «Ювентус» қарама-қаршилигидаги дастлабки ўйин 4 апрель куни Туринда, жавоб баҳси 11 апрель куни Мадридда ўтказилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш