Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда иситиш мавсуми якунланди
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳар ҳокими 2018 йилнинг 26 март куни “Тошкент шаҳрида 2017-2018 йилги иситиш мавсумини якунлаш тўғрисида”ги 471-сонли қарорга имзо чекди. Унга кўра, 26 март кунидан бошлаб пойтахтдаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи-истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш, яъни иситиш мавсуми якунланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шу билан бирга, қарорда “Тошиссиққуввати” ИЧБ УК, “Тошкент иссиқлик электрмаркази”, “Toshkent issiqlik markazi” АЖ, туман ҳокимликлари ҳамда Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига 2018-2019 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик ишларини олиб бориш бўйича тегишли топшириқлар берилган.
Мавзуга оид
19:13 / 29.04.2026
Тошкентда 12 та сунъий кўл ташкил этилади
17:33 / 27.04.2026
Пискентдаги сув таъминоти объектида 14 км қувур талон-торож қилинди
15:30 / 27.04.2026
“Пешлавҳани уч марта ўзгартиришга тўғри келди” — тадбиркорлар Тошкент дизайн-кодидан нега норози?
22:59 / 26.04.2026