Жаҳон | 17:52 / 28.03.2018
7192
1 дақиқада ўқилади

Словакия Москвадан элчисини чақиртириб олмоқда

Фото: AP

Словакия ҳукумати Москвадаги элчисини маслаҳатлашувлар учун чақиртириб олиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Nový Čas ёзмоқда.

Таъкидланишича, бундай қарор ҳукумат йиғилишида қабул қилинди. Словакция ТИВ раҳбари Мирослав Лайчакнинг сўзларига кўра, бундай қадам 25 йил давомида қўлланмаган жиддий дипломатик акт саналади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Черногория россиялик бир дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид